Сурхондарёдаги ЙТҲда 14 ёшли бола вафот этди
Жамият
−
13 Октябрь 2022 7300 1 дақиқа
Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида 2 нафар вояга етмаган шахс Nexia русумли автомашинада йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Оқибатда улардан бири вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ тунги соат 1:00 ларда юз берган. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган икки нафар вояга етмаган қариндош ака-укалар машинада ҳаракатланиб кетаётганда Ёшғайрат маҳалласи ҳудудида бошқарувни йўқотиб қўйган ва авария юз берган.
Оқибатда йўловчи сифатида ҳаракатланаётган 2008 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Live
Барчаси