Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида аёл ва унинг чақалоғи вафот этди
3-саҳифа
−
06 Январь 2023
6098Сурхондарёда “Жигули” ва “Камаз” тўқнашиши оқибатида аёл ва унинг фарзанди вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 4 январь куни Узун тумани “Чинор” маҳалласидан ўтган йўлда “Жигули” автомашинаси “Камаз” юк машинаси орқасига бориб урилган ва ағдарилиб кетган.
Оқибатда “Жигули”да бўлган аёл ва унинг 2022 йилда туғилган чақалоғи шифохонада вафот этган.
Маълум бўлишича, “Жигули” машинасининг юқори тезликда ҳаракатлангани ва ҳайдовчининг тажрибасизлиги туфайли ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Аввалроқ Самарқанд вилоятида икки пиёда Audi русумли машина уриб кетиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь