Самарқанддаги ЙТҲ оқибатида икки пиёда вафот этди
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
5156Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида икки пиёда Аudi русумли машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
2023 йил 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида Audi русумли автомашинаси олдига ўзи билан бир йўналишда кетаётган икки нафар пиёдаларнинг югуриб чиқиши натижасида ҳайдовчи Б.У. уларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси