Сурхондарёда йирик электр узатиш тармоғи қулаб тушди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Сурхондарё вилоятидаги “Сурхон” подстанциясини “Ғузор” подстанцияси билан боғловчи 500 кВли электр узатиш тармоғи қулаб тушди ва бир неча кундан сўнг қайта тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг 4 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида кучли ёғингарчилик ва шамол оқибатида “Сурхон” ва “Ғузор” подстанциялари оралиғидаги 500 кВли Л-508 ҳаво электр узатиш тармоғининг иккита таянчи қулаб тушганди”, дейилади хабарда.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг махсус бригадалари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида кеча, 7 апрель куни мазкур таянчларни тиклаш ишлари тўлиқ якунланиб, электр узатиш тармоғи қайта тикланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг