Сурхондарёда тез ёрдам шифокори калтакланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда бир киши тез тиббий ёрдам шифокори билан жанжаллашаётгани, яна бошқа фуқаро эса шифокорни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Кеча, 9 январь куни соат 14:30 ларда Бойсун тумани “Косиблар” маҳалласида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасида шифокор Ф.Ж.ни фуқаро Ш.Х. ва Ш.Ҳ. уриб тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари вақтида Ш.Х., Ш.Ҳ. ва Ф.Ж.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Экспертиза хулосасига кўра, шифокорнинг олган тан жароҳати енгил деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Ш.Х. ва Ш.Ҳ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг