Сурхондарёда тадбиркордан 28 минг доллар талаб қилган прокурор ушланди
3-саҳифа
−
06 Июль
9991Сурхондарё вилоятида берган ёрдамини рўкач қилиб, тадбиркордан 28 минг АҚШ доллари талаб қилган катта прокурор ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори вилоятдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган 280 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича маҳаллий МЧЖ раҳбарига буюртмачи фермер хўжаликлар топишда ва улар билан шартномалар тузишда ҳамда МЧЖнинг хизмати учун банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, катта прокурор олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразм вилоятининг Урганч туманида ер участкалари бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича собиқ комиссия мансабдор шахслари, туман қурилиш бўлими собиқ бошлиғи ва бир нечта шахсларга жиноят иши қўзғатилганди.
LiveБарчаси