Сурхондарёда отасининг машинасини ҳайдаган ўғил ёш йигитнинг ўлимига сабабчи бўлди 

Жамият

image

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёш йигит вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Aхборот хизмати хабар қилди. 

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 20:00 да Бандихон туманида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро отасига тегишли бўлган Cobalt русумли автомобилда аянчли ЙТҲ содир этган. 

Натижада машина салонидаги икки фуқаро оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. 22 ёшли учинчи фуқаро эса воқеа жойида вафот этган. 

“Тезликни меъёрдан оширгандим. Йўлда уйқум келиб бошқарувни йўқотганимни сезмадим. Машина тахминан 20 марта ағдарилиб кетди. Кўзимни очганимда уч киши бўлиб ерда ётардик”, дейди ҳайдовчи йигит. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг