Сурхондарёда оммавий муштлашув юз берди (видео)
3-саҳифа
−
21 Сентябрь 2021
23086Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларининг фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси қуйидагиларни маълум қилди.
Қайд этилишича, видеолавҳада акс этган муштлашув жорий йилнинг 31 июль куни Сурхондарё вилояти Узун туманида содир бўлган. Шу билан бирга, ҳолат юзасидан, аллақачон, жиноят иши қўзғатилган.
“Безорилик ҳолати юзасидан жорий йилнинг 1 август куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган”, дейилади хабарда.
Шундан сўнг, жиноят иши доирасида жами 20 нафар шахсга айблов эълон қилиниб, шулардан 17 нафарига “қамоққа олиш тарзида”ги, 3 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни эса жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 20 нафар шахсга нисбатан бўлган жиноят иши айблов хулосаси билан жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судига юборилган.
Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчисига нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб, вилоят ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси