Сурхондарёда мансабдорлардан бири пора билан қўлга тушди

Жамият

image

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасининг бўлим бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлими бошлиғи ўзининг иш юритувида бўлган “О.” хусусий корхонасига қарашли дорихонада дори воситаларининг қиммат нархларда сотилаётганлигидан норози бўлиб ёзилган мурожаатни ушбу корхонанинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 200 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг