Сурхондарёда Lacetti юк машинаси билан тўқнашди. Бир киши вафот этди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2021 5991 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида Lacetti ва Isuzu юк машинаси иштирокида юз берган ЙТҲда бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Lacetti Денов–Бойсун йўналишида ҳаракатланиб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган Isuzu юк машинаси йўлига чиқиб кетган. Isuzu кўприк устига келиб қолгани ва кўприк тўсиқлари мавжудлиги сабабли транспорт воситасини олиб қочиш имконияти бўлмагани учун Lacetti билан тўқнашган.
Оқибатда Lacetti’нинг орқа ўриндиғида бўлган ҳайдовчининг отаси олган тан жароҳатларидан туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь