Сурхондарёда Labo каналга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
03 Январь 2023
4906Сурхондарё вилоятида 33 ёшли фуқаро машинаси билан кўприкдан қулаб тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 1 январь куни соат 20:00 да содир бўлган.
33 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Labo автомашинаси Ангор туманидаги “Занг” каналидан ўтувчи кўприкдан қулаб тушган. Оқибатда ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Автомобилда бошқа шахслар бўлмаган.
Мазкур вазият ўрганилганда ҳайдовчи маст ҳолда бўлгани аниқланган. Шунингдек, каналдан ўтувчи кўприк талабга жавоб бермайдиган аҳволда бўлган ҳамда йўл белгиларининг сифати яхши бўлмаган.
LiveБарчаси