Сурхондарёда кундошини “самосуд” қилган аёл ва опаси қамалди
3-саҳифа
−
21 Январь 2022
73718Бундан 6 ой аввал Сурхондарёда аёл қизи ҳамда опаси билан кундошини самосуд қилиб, аёлни калтаклаганди. Аёл ва опасига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
Айтиш жоизки, воқеа ўтган йилнинг 17 июль куни соат 08:00 ларда содир бўлган. Б.Эъзоза ўзининг вояга етмаган фарзанди О.Маржона ҳамда опаси Шўрчи тумани Ҳайрабод маҳалласида яшовчи фуқаро А.Дилноза билан бирга Шўрчи тумани Наврўз маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтган автомобиль йўли четки қисмидаги пиёдалар йўлакчасида С.Албинани учратиб қолган.
Б.Эъзоза у билан ўрталаридаги низоли вазият бўйича ўзаро жанжаллашиб, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини қасддан бузаётганлигини англаган ҳолда жиноий шериги А.Дилноза билан биргаликда фуқаро С.Албинани қасддан уриб дўппослаган. Сўнг ўзи билан биргаликда олиб келган қайчи билан С.Албинанинг сочларини кесиб, унга тан жароҳати етказишган.
Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро С.Албинанинг олган тан жароҳати “Енгил тан жароҳатлар” эканлиги аниқланган.
Суд ҳукми билан айбланувчиларнинг ҳар иккисига 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жабрланувчи эса уларга нисбатан суд ҳукми енгилаштирилишини ва озодликдан маҳрум қилиш бўлмаган бошқа жазо тайинлашини сўраган. Аммо айбдорларга берилган жазо ўзгартиришсиз қолдирилган.
LiveБарчаси