Сурхондарёда хотинини бўғиб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида ўзининг хотинини бўғиб ўлдирган эркак 16 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Шеробод туманида 2022 йилнинг ноябрь ойида 1971 йилда туғилган эркак 1989 йилда туғилга, турмушидан ажрашган 5 нафар фарзанди бўлган аёл билан танишган. Уларнинг муносабатлари жиддийлашиб, якунда турмуш қурган. Аёл ўзи билан бирга 11 ёшли ногирон фарзандини ҳам олиб, эркакнинг хонадонида яшай бошлаган. 

Орадан 2 ой ўтиб, уларнинг орасида келишмовчилик юзага келган. Судланувчи турмуш ўртоғининг бошқа шахслар билан ишқий муносабатда бўлганини гумон қилиб, ўрталарида жанжал келиб чиққан.

Оқибатда шу йилнинг 2 январь куни соат 23:45 да судланувчи яшаш уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда вояга етмаган фарзандининг кўз ўнгида турмуш ўртоғини шафқатсизларча калтаклаб, унга оғир тан жароҳати етказган. Шундан сўнг хонадонидаги ёғоч дастали темир теша билан аёл танасининг дуч келган жойларига уриб, бўғиб ўлдирган.

Суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, марҳуманинг ўлимига оғирлик даражасига кўра, ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати сабаб бўлганлиги кўрсатилган. 

Ҳолат Жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Унга кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "в" ва "ж" бандлари билан айбдор деб топилиб, 16 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, суд судланувчи бирор бир фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, муқаддам бир неча маротаба қасддан оғир турдаги жиноятни содир этиб, бундан хулоса чиқармаганлигини эътиборга олиб, яна ўта оғир жиноятни қасддан содир этгани учун судланувчини ўта хавфли рецидивист деб топди. Ушбу шахс жазони махсус тартибли колонияларда ўташи белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made