Сурхондарёда футбол ҳакамлари дўппосланди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида ҳакамлар дўппослангани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят футбол ассоциацияси муносабат билдирди.

Ушбу ҳолат Сурхондарё вилоят биринчилиги 2-лигасининг 2-туридан ўрин олган "Сурхон Фарм" ва “Жарқўрғон” футбол жамоалари ўртасидаги ўйинда юзага келган. Айтилишича, юқоридаги жамоалар ўртасидаги учрашув сўнгида ҳакам Анвар Турсунов ҳуштак чалиб учрашувни якунлаган. Жарқўрғонликлар ҳужум вақтида учрашувни тўхтатгани учун ҳакамга эътироз билдирган.

Маълум қилинишича, ҳозирда вилоят футбол ассоциацияси ҳузуридаги Спорт техник қўмитаси ҳолатни ўрганиш ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, футбол ўйинида жанжал чиқарганлар жазоланиши таъминланиши билдирилган.

Бундан ташқари, вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ушбу ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисани Сурхондарё вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Бегзод Тўрабоев ҳамда вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Санжар Шомуродов ўз назорати остига олган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made