Сурхондарёда даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
06 Май
16235Кеча, 5 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келиб, туманнинг "Теракзор" маҳалласи ҳудудида ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган ва йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Lacetti автомобилидаги икки киши ҳалок бўлган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti автомашинасида вафот этганлар бор. Йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг! Умр – тезликдан муҳим!” дейилади ЙҲХБ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 21 апрель куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган болалар ва аёллар ҳалок бўлган эди.