Сурхондарёда беш киши ИИБ ходимларини дўппослади
3-саҳифа
−
02 Август 2021
10242Жорий йил 31 июль куни Сурхондарё вилояти Узун туманида 5 нафар безорилар туманнинг икки нафар ИИБ ходимига қасддан тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, соат 22:30 да “Ўзбекистон” маҳалласи “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган чорраҳа ёнида Сариосиё туманида яшовчи фуқаролар A.Одилжон, Ш.Далер, Б.Шаҳзод, Н.Aсқар ва Р.Шаҳбоз безорилик қилиш мақсадида бир гуруҳга бирлашиб, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи вояга етмаган Р.Суннатуллони уриб-дўппослаган.
Безорилар жамоат тартибини сақлаш учун хизматга жалб қилинган Узун туман Ички ишлар бўлими ходимларининг огоҳлантиришларига ҳам қарамасдан, ўзларининг хатти-ҳаракатларини тўхтатмаган.
Оқибатда жамоат тартибини сақлашга ва жанжални бартараф этишга уринган туман ИИБнинг 2 нафар ходими С.М. ҳамда С.Қ.га фаол қаршилик кўрсатиб, уларга безорилик натижасида қасддан тан жароҳати етказган.
Судга оид тиббиёт экспертиза хулосасига кўра, ички ишлар органи ходими C.М. “Соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати олгани, шунингдек, ички ишлар органи ходими С.Қ. ҳамда вояга етмаган Р.Суннатуллонинг баданида “Енгил” тан жароҳатлари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар A.Одилжон, Ш.Далер, Б.Шаҳзод, Н.Aсқар ва Р.Шаҳбоз ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси