Сурхондарёда Афғонистон фуқаролари ҳайдовчиликка ўқитилди

Жамият

image

Сурхондарёда “Ватанпарвар” ташкилоти автомактабида 46 нафар афғонистонлик фуқаро “Б” тоифаси бўйича ўқитилди. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси асосида ўқиган хорижликларга ҳайдовчилик гувоҳномаларини топшириш маросими бўлиб ўтган. Ушбу тадбирда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан ҳам иштирок этиб, ўзбекистонлик мутасаддиларга келгусида афғонистонлик аёлларни ҳамширалик иши бўйича ўқитиш таклифини билдирган. 

“Юқоридаги лойиҳа асосида Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида яна 35 нафар афғонистонлик тикувчилик касбига тайёрланди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон фуқаролари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар