Сурхондарёда адолатли суд қилмаган судья ишдан олинди
Жамият
−
23 Январь 2022
10355
Сурхондарёда одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузган суд раиси ишдан олинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг раиси Камолиддин Хидиров одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузгани, суд ишини ташкил этишда бепарволиги ва интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг судьяси Муаттар Аллаярова ўз аризасига асосан лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган.
LiveБарчаси