Сурхондарёда 329 млн сўмлик дарахтларни кестирган масъулга 2 млн сўмдан зиёдроқ жарима солинди
Жамият
−
07 Июль 2021
6437Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев Сурхондарё вилояти Денов туманида юзлаб дарахт кесиб ташланиб, айримлари сотувга қўйилганини маълум қилганди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси дарахтларни кестирган масъул жаримага тортилганини маълум қилди.
Ҳолат Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг давлат инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда “Денов туман йўллардан фойдаланиш” УКнинг участка бўлими бошлиғи Ж.Ф. томонидан 109 туп қимматбаҳо дарахтларни рухсатномасиз кесиб ташлангани аниқланган.
Ҳозирда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, участка бўлим бошлиғи Ж.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Масъул базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари, яъни 2 млн 245 минг сўм миқдорида жарима солинган. Ўсимлик дунёсига 329 миллион 157 500 сўм зарар етказилгани маълум бўлди.
Ҳозирда жарима ва ўсимлик дунёсига етказилган зарарни удириш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь