Сурхондарёда 3,5 млрд сўмлик ноқонуний крипто айланмаси фош этилди
3-саҳифа
−
15:10 1670 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида ноқонуний криптоактивлар билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, 1987 йил Сурхондарё вилоятида туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган телефони орқали криптоактивлар айланмаси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, у 2024 йил 18 октябрдан ҳозирги кунга қадар жами 438 та транзакция амалга ошириб, 53 минг 348 АҚШ доллари (652 миллион сўм) миқдордаги маблағни айлантиргани аниқланган.
Тезкор тадбирлар давомида яна ноқонуний ҳаракат аниқланган. Жумладан, Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро томонидан криптоактивлар айланма соҳасидаги қонунчиликни бузиш оқибатида 3 миллиард сўмга яқин бўлган пул маблағларни ноқонуний равишда айлантириб келганлиги фош этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” ва “в” бандлари билан жиноят ишини қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бошланган.
Маълумот учун, криптоактивлар билан ишлаш учун Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигидан рухсатнома олган ҳолда, яъни лицензия асосида онлайн савдоларни амалга ошириш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Пахтаобод туманида умумий қиймати 26 млрд 61 млн сўм бўлган ноқонуний криптоактивларни айирбошлаб келган фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси