Сурхондарёда 18 ёшли йигит ўз поччасини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
09 Декабрь 2024
10611Сурхондарё вилоятида 18 ёшли йигит ўз поччасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Аниқланишича, судланувчи йигит опаси, синглиси, холаси ва поччаси билан бирга яшаб келган. Кунларнинг бирида почча уйга маст ҳолатда кириб келган. Суд ҳужжатларига кўра, дастлаб эркак йигитни қўли билан бўғган, сўнг йигит поччасига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Оқибатда эркак воқеа жойида вафот этган.
Суд мажлисида йигит поччаси унга ва оиласига доимий равишда тазйиқ ўтказиб келганини айтган ва айбига қисман иқрор бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида мазкур жиноят юзасидан суд иши кўриб чиқилди ва судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 7 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида маст ҳолатда дўстини пичоқлаб ўлдирган эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь