Сурхондарёда ҳайдовчиси ухлаб қолган Nexia ЙТҲга учради. Бир киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида Nexia ЙТҲга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ М 39 халқаро автомобиль йўлининг Шеробод туманидан ўтувчи 1401-километрида юз берган. Nexia ҳайдовчиси Термиз шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётганда ухлаб қолиши оқибатида дастлаб йўл четидаги бетон тўсиққа, сўнг симёғочга урилиб тўхтаган.

Оқибатда машинанинг олд ўриндиғида кетаётган йўловчи олган тан жароҳатларидан воқеа жойида ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг