Сурхондарё ҳокимининг ўринбосарларини сийлаш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинди

Жамият

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимларини жами 661 млн сўм билан тақдирлаш тўғрисида фармойиш чиқаргани хабар қилинган эди. Маълум бўлишича, жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган ушбу фармойиш бекор қилинган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларини рағбатлантириш тўғрисида қабул қилинган 2025 йил 20 январдаги 12-8-0-Ф/25-сонли фармойиш қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинган.

“Маблағлар “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов ўз секторини “Энг ташаббускор сектор” номинацияси ғолиби, деб эълон қилгани ва сектор раҳбари сифатида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган ҳисобидан ўзини ўзи тақдирлаб, 61 млн 875 минг сўм ажратгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Улуғбек Қосимов фармойиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг