Сурхондарё ҳокими тунда йиғилиш ўтказиб, газга масъуллардан икки нафарини ишдан олди

3-саҳифа

image

Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарлари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда бир қатор муаммолар юзасидан кечки муҳокама йиғилишини ўтказган.

Мазкур йиғилишда ҳоким масъулларнинг муаммоларни ҳал этишдаги фаолияти қониқарсиз эканини таъкидлаб ўтган.Жумладан, биринчи навбатда аҳолига газ етказиб бериш лозимлиги белгиланган бўлсада, Термиз шаҳри ва Шеробод туманида умумий овқатланиш шохобчалари, ҳаммом ва бошқа тармоқдан узилиши керак бўлган объектлар табиий газдан фойдаланиб келган. 

Ушбу йиғилишда фаолиятида хато-камчиликларга йўл қўйгани сабабли Термиз шаҳар ва Шеробод тумани газ таъминоти бўлими раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Эътиборлиси, вилоят ҳокими ушбу йиғилишни кечқурун ўтказган. Буни ҳокимлик матбуот хизмати ушбу йиғилиш бўйича маълумотларни тунги соат 2:04 да жойлаштирганидан ҳам билиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг