Суриялик муҳожир Германия парламентига кўз тиккан. У депутат бўлмоқчи
Олам
−
25 Февраль 2021
3149Деярли 6 йил олдин Тарек Алаус Эгей денгизини резина қайиқда кесиб ўтди. Кейин Грециянинг пойтахти Афинадан Австриянинг пойтахти Венагача пиёда борди. Бугун эса Сурияда ҳарбий хизматдан қочган муҳожир Германия парламентидан жой олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри ёзяпти.
Маълум қилинишича, суриялик муҳожирнинг олдиндаги режаси – 26 сентябрь куни Германияда бўлиб ўтадиган миллий сайловларда мамлакатнинг Ғарбидаги собиқ кўмир қазиб олинадиган минтақанинг “Яшиллар” партиясидан номзодини илгари суриш.
Сурияликнинг ушбу ҳуқуққа эга бўлиши учун сайловларга қадар унинг Германия фуқаролигини олиш учун топширган аризаси қабул қилиниши керак.
Яшилларга кўра, Суриядан келган Алаус федерал парламентга сайланган биринчи қочоқ бўлади.
Нашрнинг ёзишича, Алаус 2015 йилда Германияга келганида, кўп йиллардан бери биринчи марта ўзини хавфсиз ҳис қилган, аниқроғи ҳайратга тушган.
Алаус – канцлер Ангела Меркел 2015 йилда қочқинлар учун чегараларни очганидан кейин Германияга кириб келган юз минглаб муҳожирлардан бири.
“Германияда 2015 йилга қадар ҳам қочоқлар бўлган. Улар бу ерда анчадан бери яшайди. Жамиятнинг бир қисмига айланган бу одамлар амалдаги демократик сиёсатда ўз овозига эга бўлишининг вақти келди”, дейди қочқин Алаус.
Алаусга кўра, қочқинлар Германияда тизимли камситишларга дуч келмоқда. Уларга ирқчилик ва бошпана тўғрисидаги қонунлар таъсир қиляпти ва суриялик қочқин ушбу соҳаларда ўзгаришларни амалга оширишни хоҳламоқда.
LiveБарчаси