Суриядаги жанговар тайёргарликдан ўтиб, қайтган шахс Сурхондарёда ушланди
3-саҳифа
−
11 Март 2022
10924Сурия Араб Республикасида фаолият юритувчи халқаро террорчилик гуруҳлари таркибида жанговар тайёргарликдан ўтиб, Ўзбекистонга қайтган шахс Сурхондарёда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 2001 йилда Музработ туманида туғилган С.А. 2019 йилда диний таълим олиш мақсадида Миср Араб Республикасига чиқиб кетган. Бироқ, у Мисрдаги ҳужрада диний таълим олаётган вақтларида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик гуруҳи аъзоларининг ғоявий таъсирига тушиб қолган.
Кейин Мисрдан Туркия орқали Суриянинг “ўчоқли ҳудуд”ларига чиқиб кетган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтиб, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистонга қайтиб келган.
“Амалга оширилган фаол тадбир натижасида қўлга олинган С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь