Суриядаги АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради

Олам

image

Бугун, 23 октябрь куни Суриянинг Дайр-аз-Зор вилоятидаги Омар нефть кони яқинидаги АҚШ ҳарбий базаси ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда Ироқнинг “Al Alam” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, базага келиб чиқиши номаълум бўлган дрон ҳужум қилган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. АҚШ ҳам воқеага изоҳ бермаган.

Ракета ҳужуми оқибатида бешта портлаш содир бўлган. Бу ҳолат ёнғинга олиб келган.

Шунингдек, жабрланганлар бор ёки йўқлиги номаълум. Отишма Ироқ билан чегарадош ҳудуддан амалга оширилган.

ОАВ маълумотларига кўра, Ғарб коалициясининг вертолётлари бунга жавобан Эль-Маядин  ва Зейбан яқинидаги шия отрядлари позицияларига зарба берган.

Маълумот учун, Омар конидаги АҚШ базаси жорий йилнинг 18 сентябрь куни хам ўққа тутилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

556

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг