Сурияда зилзила сабабли 237 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
06 Февраль 2023
6719Бугун, 6 февраль куни Сурияда содир бўлган зилзила туфайли 237 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ер силкиниши Алеппо, Латакия, Тартус, Ҳалаб ва Ҳама вилоятларига жиддий талафот етказган.
Зилзила содир бўлган вилоятларда ўнлаб одамлар қулаган бинолар остида қолмоқда. Вайроналар остидан олиб чиқишга муваффақ бўлинган ярадорлар сони 400 нафарга етди.
Мутахассислар зилзила эпимаркази Сурияда эмас, Туркияда, мамлакат жанубидаги Искендерун вилоятида бўлганини айтишмоқда. Сурия Миллий сейсмология маркази раҳбари Раед Аҳмаднинг айтишича, у ердаги силкинишлар 7,7 баллга етган, сўнг икки давлат чегарасида 6,4 балл ва ундан кучсизроқ ер силкинишлари қайд этилган. Аҳмад ушбу зилзила 1995 йилдан бери энг кучли бўлганини таъкидлади.
Зилзила маркази Туркияда бўлсада, Сурияда қурбонларнинг сони кўплигини сифатсиз қурилишлар билан боғлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида 7 вилоятда 76 киши ҳаётдан кўз юмиб, 440 киши жароҳатланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь