Сурияда жанговар тайёргарликдан ўтган ўзбекистонликлар қўлга олинди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь 2022
11951Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ўта оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган, 1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган 2 нафар фуқаро хориждан Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур фуқаролар хорижий давлатларда мавсумий ишлаб юрган вақтда Интернет орқали халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари билан доимий алоқада бўлиб келган ва уларнинг таъсирида 2021 йилнинг август ойида Сурия Араб Республикаси ҳудудига ўтиб, “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар тайёргарликдан ўтган.
Чет эл ҳуқуқ-тартибот идоралари билан олиб борилган ҳамкорликдаги тадбирлар давомида ушбу шахслар хорижий давлатларнинг бирида қўлга олиниб, мамлакатга олиб келинган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси