Сурияда яна болалар ўлмоқда. Сўнгги ой “рақам”лари маълум қилинди
Олам
−
08 Февраль 2020
5269Суриянинг Идлиб шаҳридаги деэскалация зонасида 2020 йилнинг 12 январидан бошлаб бугунги кунга қадар Башар Асад кучлари ҳамда Россия ҳарбий-космик кучлари томонидан қилинган отишма ва авиазарбалар томонидан ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари сони 183 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари аёл ва 52 нафари ёш бола.
Бу ҳақида 8 февраль куни эълон қилинган Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ҳисоботида маълум қилинган.
Суриянинг шимоли-ғарбидаги аҳоли пунктларига Россия авиацияси томонидан берилган зарбалар оқибатида 115 киши, жумладан, 40 нафар бола ва 23 аёл нобуд бўлган.
SNHR маълумотларига кўра, деэскалация зонасига берилган артиллерия ва ҳаво зарбалари натижасида 5 та тиббиёт муассасаси, 14 та мактаб ва 13 та фуқаро мудофаси пункти зарар кўрган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 2018 йилнинг 17 сентябрь кунидан буён Суриянинг шимоли-ғарбида жойлашган ушбу ҳудудда 1800 нафардан зиёд тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.
LiveБарчаси