Сурияда умумий амнистия эълон қилинди
Олам
−
03 Май 2021
5708Сурияда умумий амнистия эълон қилиниши тўғрисидаги ҳужжат мамлакат Президенти Башар Асад томонидан имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
Ҳужжатга кўра, пора олишда, расмий ҳужжатларни сохталаштиришда, гиёҳвандлик воситаларини сотишда айбланганлар, шунингдек, балоғатга етмаган жиноятчилар амнистияга тушади.
Ушбу фармон баъзи ҳолларда жазони енгиллаштиришни ҳам назарда тутади.
Масалан, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади, шу билан бирга, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганларнинг жазо муддати 20 йилгача қисқартирилади.
Таъкидланганидек, амнистия қурол-яроғ контрабандаси, ватанга хиёнат, жосуслик, шунингдек одамларнинг ўлимига сабаб бўлган терроризм учун судланганларга татбиқ этилмайди.
LiveБарчаси