Сурияда автобусга ҳужум уюштирилди. 30 киши қурбон бўлган
World
−
31 December 2020 6333 1 minute
Сурияда кеча, 30 декабрь куни йўловчи автобусига уюштирилган ҳужум оқибатида 30 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, 15 нафари жабрланган. Бу ҳақда SANА давлат ахборот агентлигига таяниб хабар берилган.
Қайд этилишича, автобусга соат 16:00 лар атрофида (Тошкент вақти билан соат 19:00 атрофида) ҳужум қилинган. Воқеа Кабажеб аҳоли пункти яқинидаги Дайр-аз-Зур—Пальмира трассасида содир бўлган.
Сурия инсон ҳуқуқлари назорати марказининг маълумотларига кўра, жабрланганларнинг бир қисми оғир аҳволда.
Хабарга кўра, аскарларни Янги йил байрамларига олиб кетаётган учта автобус ИШИД пистирмасига тушган.
Бошқа маълумотларга кўра, автобусда Сурия Президенти Башар Асаднинг укаси Моҳир Асаднинг тўртинчи механизациялаштирилган сара дивизияси аскарлари бўлган.
Маълумотларга кўра, аввалроқ, Суриянинг Дамашқ шаҳри ҳудуди ўққа тутилган. Воқеадан бир неча киши жабрланган. Агентликка кўра, ўққа тутиш Исроил томонидан амалга оширилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August