Сурия халқи учун яна бир йил даҳшатли из қолдирди – Гутерриш
Олам
−
11 Март 2022
4377Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Сурияда 11 йилдан бери давом этаётган можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишга чақирди. У бу ҳақда Сурия Араб Республикасида қонли можаро бошланганининг 11 йиллиги муносабати қилган баёнотида сўз очган.
“Сурия ва унинг халқини вайрон қилган яна бир йил даҳшатли уруш фожиали излар қолдирди”, дейди Гутерриш.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Сурия халқи мунтазам равишда дучор бўлаётган инсон ҳуқуқлари бузилишига эътибор қаратди.
“Вайронагарчилик шу қадар чуқур ва буюкки, бу замонавий тарихда камдан-кам учрайдиган ҳодиса”, дейди ташкилот раҳбари.
Гутерриш, уруш туфайли кучайган иқтисодий танглик инсонпарварлик эҳтиёжларини инқироз бошланганидан бери ҳар қачонгидан юқори даражага кўтарганига диққат қаратди.
"Миллионлаб ички кўчирилганлар ва қочқинлар энг оғир шароитларда омон қолиш учун курашмоқда", дейди у.
Бош котибнинг таъкидлашича, Сурия бўйича “носамимий мажбуриятлар” сиёсий ечим учун жой қолдириши керак.
“Бу барча сурияликларнинг орзу-умидларига жавоб берадиган, қочқинларнинг хавфсиз қайтиши учун зарур шарт-шароитларни яратадиган, терроризмга қарши курашувчи ечимга олиб борувчи йўл”, деб ҳисоблайди ташкилот раҳбари.
Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамият Сурия халқини тушкунликка туширишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.
“Биз Сурия халқини тушкунликка тушира олмаймиз. Урушни тўхтатиш, халқаро гуманитар ҳуқуқни ҳурмат қилиш керак. Мен барча томонларни БМТ кўмагида сиёсий жараёнга қайтишга чақираман”, дейди у.
LiveБарчаси