Сурия Исроилнинг ракета зарбасини тўхтатганини маълум қилди

Олам

image

Бугун, 2 июль куни Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари мамлакатнинг марказий қисмлари бўйлаб Исроил томонидан берилган ракета зарбасини тўхтатди ва ракеталарнинг аксарият қисмини уриб туширди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Армия баёнотида айтилишича, Ливан пойтахти Байрутнинг бир қисми устидан учиб ўтган ракеталар Ҳомс шаҳри яқинида қулаб, фақат моддий зарар етказган.

Исроил ҳарбий воизи эса Исроил ҳарбий самолётлари Сурия ҳаво мудофаа батареясини нишонга олгани, ундан Исроил томон зенит ракетаси учирилганини айтган.

“Ҳарбий самолётлар ҳудуддаги бошқа нишонларга ҳам ҳужум қилди, Сурия ракетаси ҳавода портлагани оқибатида қурбонлар ҳақида хабар берилмади”, деган Исроил армиясининг матбуот котиби Авичай Адраее.

Айтиш жоизки, Исроил сўнгги ойларда Сурия аэропортлари ва ҳаво базаларига зарбаларни кучайтирган. Мазкур ҳужумлар Эроннинг Сурия ва Ливандаги иттифоқчиларига, жумладан, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”га қурол етказиб бериш учун ҳаво таъминоти линияларидан тобора кўпроқ фойдаланишига тўсқинлик қилиш мақсадида амалга оширилгани айтилган.

Исроил ҳарбий экспертларининг айтишича, Исроил зарбалари Эроннинг Сурияда кучайиб бораётган мустаҳкамланишини секинлаштириш мақсадида кўп вақтдан бери давом этаётган паст интенсивликдаги можаронинг кучайишининг бир қисмидир.

Маълумот учун, 2011 йилда бошланган фуқаролар урушида Президент Башар Асадни қўллаб-қувватлай бошлаганидан бери Теҳроннинг Суриядаги таъсири кучайган. Эрон билан иттифоқчи жангчилар, жумладан, “Ҳизбуллоҳ” Суриянинг шарқий, жанубий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳамда пойтахт атрофидаги бир қанча чекка ҳудудларда ҳукмронлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг