Сурия гербини ўзгартирди

Олам

image

Суриянинг янги ҳукумати мамлакат гербини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда “Al-Ikhbaria” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, янги давлат рамзи Дамашқдаги “Al-Ikhbaria” телеканали томонидан намойиш этилган тантанали тадбирларда тақдим этилган. Энди гербнинг суратида қанотлари чўзилган қуш ва унинг боши устида учта юлдуз тасвирланган.

Маросимда сўзга чиққан Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шаранинг сўзларига кўра, ўзгартирилган қирғий Сурия халқининг ўз тарихидаги янги босқичга ўтишини акс эттиради, шунингдек, сурияликларга хос куч ва қатъиятни ўзида намоён қилади. Дамашқдаги янги ҳокимият раҳбарининг таъкидлашича, янги герб аввалги тузум зулмидан якуний танаффус рамзидир.

Ҳозиргача мавжуд бўлган Сурия гербида кўкрагида қалқон бўлган қирғий, унинг устида учта юлдуз ва янги Сурия ҳукумати байроғи тасвирланган эди. Қуш панжаларида “Сурия Араб Республикаси” ёзуви бор лентани ушлаб турарди. Шундай қилиб, герб 1980 йилда Суриянинг собиқ президенти Ҳофиз ал-Асад даврида қабул қилинган аввалги версиясига ўхшарди – ягона фарқ қирғий бошининг бурилиши ва кўкрагидаги байроқ рангларида эди.

Янги гербнинг жорий этилиши мамлакат сиёсий ҳаётида муҳим босқич сифатида эътироф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари юмшатилганидан сўнг Сурия янги банкноталарни Россиянинг “Гознак” корхонасида босишдан воз кечиши хабар қилинганди. Дамашқ янгиланган пулларни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ва Германияда босмоқчи. Натижада 2024 йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Башар Асад тасвири машҳур 2000 фунтлик купюрадан олиб ташланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия герби Аҳмад ал-Шара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар