Суперлигага қайтган “суперклуб”нинг яқинда таъмирлаган “супер” стадионини сув босди

Спорт

image

Бир неча кундан бери тинимсиз ёғаётган ёмғир Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳам таъсирини кўрсатмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида жойлашган “Динамо” стадионини ҳам  бугун сув босди. Олдинроқ бутун бошли шаҳар кўчаларини ҳам сув босган эди.

Расмдан кўриш мумкинки, стадионни тўлиқ сув қоплаб олган. Унинг ҳолати одамга кўлни эслатиб юборади. Бундан билиб олиш мумкин, стадион умуман стандартларга жавоб бермайди. Боиси замонавий стадионларда бундай ҳолатлар юзага келмаслиги лозим. Бундан ташқари стадион ҳар мавсум “таъмирланади”. Бунга табиийки давлат бюджетидан анча-мунча маблағ ишлатилади. Лекин Суперлига клубининг стадиони яна эски ҳолатида қолаверади.

Шу ўринда қайд этиш жоиз,  26 апрель куни мана шу стадионда Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви бўлиб ўтиши лозим.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг