Супер жанг тадбирлари бошланмоқда. “The Dream” АҚШга жўнаб кетди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби Исроил Мадримов бўлажак жанги учун матбуот анжуманида иштирок этиш мақсадида АҚШга йўл олди.

Мадримов 24 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида Теренс Кроуфорд билан бўладиган жанги учун махсус ташкил этиладиган матбуот анжуманида иштирок этади.

Мадримов - Кроуфорд жанги айнан мана шу матбуот анжуманида расман эълон қилинади. Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) камари учун кечадиган жангнинг 3 август куни Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 36 ёшли Кроуфорд шу вақтга қадар профрингда 40 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган ва 31 тасида рақибларини нокаутга учратган. 29 ёшли Мадримов эса 11 та тўқнашувда иштирок этиб, 10 тасида зафар қучган. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси иштирокидаги 1 та баҳсда дуранг қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг