Суннатилла Абдуллаев QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири лавозимига тайинланди
Жамият
−
02 Июнь 2020
8061Таҳририятдаги кўп йиллик фаолияти, тажрибаси, ютуқлари ва сайтнинг фаолиятида қўшган ҳиссасини инобатга олиб, Абдуллаев Суннатилла Тўхтамурод ўғли 1.06.2020 йилдан QALAMPIR.UZ интернет-нашри Бош муҳаррири в.б. лавозимига тайинланади.
Суннатилла Абдуллаев 1996 йилнинг 12 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган, мутахассислиги бўйича филолог. 2018 йилнинг март ойидан буён QALAMPIR.UZ интернет нашрида фаолият юритиб келмоқда.
Суннатилла Абдуллаев тиришиқоқлиги, масъулияти ва масалага объектив баҳо бериши билан жамоада ҳурмат қозонган. У геосиёсат, дунёда рўй бераётган воқеа ҳодисалар ва халқаро терроризм, одам савдоси каби мавзулардаги таҳлилий мақолалари, жамиятдаги коррупция каби иллатлар ҳақидаги танқидий чиқишлари орқали ўқувчилар эътиборини қозонган.
Суннатилла Абдуллаев инглиз, форс, араб, рус тилларини мукаммал билади. У 2019 йил XIII “Олтин қалам” миллий мукофоти халқаро танловида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан таъсис этилган мукофотни қўлга киритди.
Суннатилла Абдуллаев QALAMPIR.UZ интернет нашри Бош муҳаррири в.б. лавозимида жорий йилнинг 1 июнь куни иш бошлади. У бугун, 2 июнь куни таъсисчилар кенгаши иштирокида ўтган онлайн-мажлисда жамоага таништирилди.
LiveБарчаси