Сўнгги умид ҳам пучга чиқди. Россия НАТО музокаралари омадсиз якунланди

Олам

image

Россиянинг АҚШ ва НАТО билан ўтказган сўнгги музокаралари ҳам мувофаққиятсиз якунланди. 

Музокалар ҳақида изоҳ берган Кремль Матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Брюссель ва Венада ўтказилган мулоқот “позитив нюансларга” бой ўтган бўлса-да Россия учрашувлардан каттароқ натижа кутган. 

Бугун, 13 январь куни Венада Россия ва НАТО давлатлари ўртасида ўтказилган музокараларда Европада хавфсизликни таъминлаш ва Москванинг Украина чегарасида қўшин тўплагани кун мавзуси сифатида муҳокама қилинди.  

Ғарб вакиллари Москванинг Украина чегарасидаги хатти-ҳаракатлари ортидан Европа хавфсизлигига таҳдид туғилишидан хавотирда эканини маълум қилган. Россия Украинага ҳужум қиладиган бўлса, уни жиддий оқибатлар кутиб тургани ҳақида огоҳлантирилган. 

Москва Украинага нисбатан эҳтимолий ҳужумлар ҳақидаги фикрларни инкор қилган ва НАТОни минтақада вазиятни издан чиқарганликда айбламоқда.

Кремль Ғарбга Собиқ совет республикаси ҳисобланган Украинанинг НАТО альянсига аъзо бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслик ва Иккинчи Жаҳон урушидан кейин альянсга аъзо бўлган Марказий ва Шарқий Европадаги СССР давлатларидан қўшинларини олиб чиқиб кетиш талабини қўйган.   

Ушбу талабларни “амалга ошиши имконсиз” дея баҳолаётган АҚШ ҳам, НАТО сингари Украина чегарасидаги қўшинларини йиғиштириш ва Европада хавфсизликни таъминлаш борасида Россия билан натижали ечимга эришишдан умидвор эканини билдирган.   

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 январь куни Венада бўлиб ўтган ЕХҲТ доирасидаги музокаралар хавфсизлик бўйича Москва томонидан илгари сурилган Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги  Россия-НАТО Кенгашининг учинчи босқичи ҳисобланади. Кеча, 12 январь куни Брюсселда ўтказилган учрашув музокараларнинг иккинчи босқичи эди. 

Музокараларнинг биринчи босқичи 10 январь куни Женевада Россия-АҚШ ўртасида бўлиб ўтган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

472

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг