Сўнгги соатларда яна 39 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 нафарга кўпайиб, 3662 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 810 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

326

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг