Сўнгги олти йилда қанча маҳкум афв этилган?

Жамият

image

2017 йилдан бери Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан афв этилган шахслар сони 5555 нафарга етди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та  фармон эълон қилинган. Мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилган”, дейилади хабарда.

•  2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
•  2018 йилда – учта фармон билан  621 нафар шахс;
•  2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
•  2020 йолда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
•  2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
•  2022 йилда – учта фармон билан  203 нафар шахс афв этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган шахслар суд томонидан тайинланган жазонинг учдан икки қисмини ўташса, Президентга афв сўраб мурожаат қилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳкум

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг