Сўнгги 6 соатда аҳоли орасида 17 кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
09 июн 2020 13443 1 дақиқа
Бугун, 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 нафарга ошиб, 4520 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.
Айни пайтда мамлакатда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.
Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1043 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август