Сўнгги 24 соат ичида Ғазода тўққиз бола очликдан ўлди – ОАВ
Олам
−
29 Февраль
3574Ғазо секторидаги шифохоналарда сўнгги 24 соат ичида камида тўққиз бола очликдан вафот этди. Бу ҳақда Фаластин ҳукуматига таяниб, “Al Jazeera” телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида анклав шимолидаги Камол Адван шифохонасида етти нафар бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Яна бир нечтаси оғир аҳволда қолмоқда, уларга ғамхўрлик қилиш қийин, чунки шифохонада электр генераторлари учун ёқилғи тугамоқда.
Анклав соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо шаҳридаги Ал-Шифа шифохонасида сувсизлик ва тўйиб овқатланмасликдан яна икки бола ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг тегишли маълумотларига кўра, 570 мингдан ортиқ аҳоли (Ғазо аҳолисининг тўртдан бири) "очликдан бир қадам узоқда" ва анклав шимолидаги икки ёшгача бўлган ҳар олти боладан бири тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.
LiveБарчаси