Сўнгги 10 йилликнинг энг катта таҳдидига дуч келяпмиз – НАТО ва ЕИ

Олам

image

Украинадаги можаро фонида НАТО ва ЕИ сўнгги ўн йилликлардаги Евро-Атлантика хавфсизлиги учун энг жиддий таҳдидга дуч келмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ва НАТО ҳамкорлиги декларациясида айтилган. 

“Бугун биз Евро-Атлантика хавфсизлиги учун ўнлаб йиллардаги энг жиддий таҳдидга дуч келяпмиз”, дейилади ҳужжатда. 

Европа Иттифоқи ва НАТО Украинадаги можаро “Европа ва глобал хавфсизлик ва барқарорликка путур етказади, озиқ-овқат ва энергия инқирозини кучайтиради”, деб таъкидлаган. 

Ҳужжатда томонлар Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаб, Москвани қўшинларини олиб чиқишга чақирган. Шу муносабат билан НАТО ва Европа Иттифоқи ҳам Киев билан бирдамлик ва Украинанинг “ўзини ҳимоя қилиш ва ўз тақдирини танлаш” ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Европа Иттифоқи ва НАТО икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги янги декларацияни имзолади ва уни Украинадаги можаро фонида “янги босқичга” кўтарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг