Султон Абдулҳамид яшаган саройда ёнғин чиқди
Олам
−
09 Декабрь 2022
11153Истанбулнинг Бешиктош туманида жойлашган “Чароғон” саройи (Çırağan Sarayı)нинг меҳмонхона қисмида ёнғин чиқди. Зич тутун кўтарилган меҳмонхонадаги ёнғин, тахминан 1 соатдан сўнг ўчирилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин Чароғон кўчасидаги 5 қаватли “Çırağan Palace Kempinski İstanbul” меҳмонхонасининг юқори қаватларида, таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда чиққан. Ҳудудга кўп сонли ўт ўчирувчилар жўнатилган.
Меҳмонхонада қолган одамлар эвакуация қилинган. Тез ёрдам тутундан жабрланган фуқароларни шифохонага етказгани айтилмоқда. Ёнғиндан сўнг меҳмонхонада қолганларнинг бир қисми чамадонлари билан ҳудудни тарк этган. Чароғон кўчаси транспорт ҳаракати учун ёпилган.
Истанбул ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, Бешиктош тумани, Юлдуз маҳалласи Чароғон кўчасидаги Чароғон саройида таъмирлаш ишлари олиб борилган 5 қаватли меҳмонхонанинг 4-қаватида эрталаб ёнғин содир бўлган. Бу ҳақдаги хабар фавқулодда вазиятлар бўйича хизматларга соат соат 11:01 да келиб тушган.
Ёнғинда қурбон бўлганлар йўқ. Истанбул шаҳар ҳокимиятининг ёнғин билан боғлиқ баёнотида айтилишича, меҳмонхона раҳбарияти томонидан 139 нафар мижоз, ўт ўчирувчилар томонидан 10 нафар таъмирлаш ишчиси, тиббий гуруҳлар томонидан эса тутундан зарар кўрган 10 киши шифохонага олиб кетилган.
Маълумот учун, “Чароғон” саройи Кемпински тармоғининг беш юлдузли меҳмонхонаси бўлиб, Босфор бўғозининг Европа соҳилидаги харобалардан қайта тикланган Султон Абдулазиз саройи биносини эгаллайди. Меҳмонхона “Юлдуз” саройи ва парки мажмуаси билан мармар кўприк орқали боғланган.
“Чароғон”, шунингдек, Ўртакўй масжиди ва Долмабаҳче саройи дастлаб XVIII аср қироллик қароргоҳларини стилизация қилиш йўналишида Усмонли меъморчилигини европалаштиришга интилган “Бальян” саройи меъморларининг ижоди эди. Қурилиш 1863 йилдан 1867 йилгача олиб борилган. XX аср бошларида султон Абдулҳамид II саройда ҳарбийлар назорати остида яшаган ва 1909 йилда бу ерда Туркия парламентининг илк мажлислари бўлиб ўтган.
1910 йил январь ойида ярим ёғочдан ясалган сарой ёниб кетди. У 1989 йилгача япон тадбиркорлари шошилинч равишда реконструкция қилишга киришгунига қадар вайрон бўлган ҳолатда қолди. Интерьерлар тарихий воқеликларни акс эттирмайдиган, туристларни меҳмонхонага жалб қиладиган тарзда реконструкция қилинган. 2007 йилда интерьерларни асл кўринишига яқинлаштиришга ҳаракат қилинди.
LiveБарчаси