Сўхликлар чегара ҳудудидан кўчаётган қирғизистонликларга нон тарқатяпти (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги анклав тумани Сўх аҳолиси тожик-қирғиз чегарасидаги отишмалар туфайли уйларини ташлаб кетаётган Боткен вилояти (Қирғизистон) аҳолисига нон ва сув тарқатяпти. Бу ҳақда "24.kg" сайти хабар бермоқда.

Ўзбекистонликлар туман орқали ўтувчи транзит ҳудудидан ўтаётган Қирғизистон фуқароларининг машинаси рақамига қараб, уларга ёрдам бераётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

“Бизнинг давлат рақамлари (қирғиз рақамлари – таҳр.) бўлган машиналар ўтиб кетса, Ўзбекистон фуқаролари уларни тўхтатиб, уларга сув ва нон беришяпти”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Боткен ва Лaйлaк вилоятларининг чегарадош қишлоқларидан 136 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинди. Уларнинг аксарияти Сўх туманидаги транзит йўлаги орқали ўтади.

Маълумот учун, икки давлат чегарасида вазият 14 сентябрь куни кескинлашди. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чегарачилари шу куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Баши ҳудудидаги чегара ҳудудига кириб, “жанговар позицияларини эгаллаган”. Қирғизистон ҳарбийларининг ҳудудни тарк этиш талабига жавобан Тожикистон чегарачилари ўт очган, шундан сўнг отишма бошланган. Орадан бир неча соат ўтиб, Боткен вилоятининг Как-Сай ва Паски-Ариқ туманларида ҳам қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Кечқурун отишмалар тўхтаган, қирғиз томони икки нафар ҳарбий хизматчи ва уч нафар тинч аҳоли вакиллари яралангани ҳақида хабар берган.

Тожикистон томони ҳам ўз навбатида чегарадаги кескинликда Қирғизистонни айблаб, қирғиз ҳарбийлари аввал эришилган сулҳни бузганини айтмоқда.

16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Самарқандга келган икки давлат раҳбарлари Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон учрашув ўтказиб, чегара масаласида келишиб олганди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

323

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг