Сўх туманига ҳам сел келди (видео)
Жамият
−
22 Апрель
12211Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги бир неча қишлоқ ва маҳаллаларга сел келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Унга кўра, 2024 йил 19 апрель куни Ўзгидромет томонидан Фарғона вилоятининг тоғ ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва сел келиш хавфи ҳақида огоҳлантирилган.
Бугун, 22 апрель куни эса Фарғона вилояти Сўх туманидаги “Лембур” МФЙ “Майравот” сел йўли, “Қалача” МФЙ “Қалача” сел йўли ҳамда “Малбут” қишлоғидаги қир адирларда тошқин кузатилган.
Қирғизистон Республикасида ёққан ёмғирлар натижасида мавжуд сел йўллари сувга тўлган."Сел-сув тошқинларини олдини олишга қаратилган махсус тактик ўқув машқлари ҳамда белгиланган манзилли дастурлар асосида сел йўллари таъмирланганлиги сабабли аҳоли хонадонлар ва инфратузилмаларга зиён етмади", дейилади хабарда.
Автомобиллар қатнов қисмидаги тош шағаллар Сўх туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкорликдаги тегишли хизматлар томонидан йўллар тозаланиб, автомобиллар қатнови йўлга қўйилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятига ҳам сел келган эди.
LiveБарчаси