Суғурта ташкилотларининг айрим йўналишдаги фойда солиғи камайтирилади

Жамият

image

2022 йилнинг 1 июлидан бошлаб суғуртанинг барча турларини (классларини) электрон шаклда амалга ошириш учун рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Мазкур қарорда белгиланишича, 2023 йил 1 январдан бошлаб мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади.

2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар эса ҳаёт суғуртаси соҳасида фаолият юритаётган суғурта ташкилотларининг мазкур фаолияти қисми учун ҳисобланадиган фойда солиғи бўйича белгиланган солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида Ўзбекистон Республикасида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди.

Шунингдек, мазкур қарорга мувофиқ, мажбуриятларни таъминлаш учун ҳаётни суғурталаш, узоқ муддатли ихтиёрий пенсия суғуртаси ҳамда капитални қайтариш билан ҳаётни суғурталаш каби классификатори ҳисобига кенгайтирилади. 

2022 йилнинг 1 июлидан ихтиёрий пенсия суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта мукофотлари ҳисобидан шаклланган маблағларни инвестиция қилиш учун инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг