Судан терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилди

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп Суданни халқаро терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Трампнинг сўзларига кўра, Хартум (Судан пойтахти – таҳр) олти ой давомида "халқаро терроризм ҳаракатларини қўллаб-қувватламаган". “Судан ҳукумати келажакда халқаро терроризм ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслигига ишонтирди”, деди Президент. Шунингдек, у мамлакат инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш бўйича "аниқ қадамлар" қўйганини қўшимча қилди.

Трамп 23 октябрь куни АҚШ Конгрессини Суданни юқоридаги рўйхатдан чиқариш нияти ҳақида расмий равишда хабардор қилди. Бу Хартум, Вашингтоннинг илтимосига биноан, террористик ҳаракатлар қурбонларининг оилаларига 335 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаганидан кейин содир бўлди.

Суданни терроризм ҳомийлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги буйруқ 1993 йилнинг 12 августида қабул қилинган. Ҳозирда ушбу рўйхатга Эрон, Шимолий Корея ва Сурия киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Судан терроризм

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг