Суд тугади. Урушга қарши чиққан журналистга ҳукм ўқилди
Олам
−
15 Март 2022
64385Москванинг Останкино суди Марина Овсянниковани жонли эфир вақтида “Биринчи канал”даги “Время” кўрсатуви студиясига бостириб киргани учун 30 минг рубль миқдорида жарима солди. Бу ҳақда журналистларга суд матбуот котиби Кристина Явкина хабар берди.
“Суд Овсянниковани Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 20.2-моддаси 2-қисми (хабар бермасдан оммавий тадбирни ташкил этиш ёки ўтказиш) бўйича айбдор деб топди ва 30 минг рубль миқдорида жарима солди”, дейди у.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш материалларига кўра, суд уни телевидениедаги ҳаракати учун эмас, аввалроқ рухсат этилмаган намойишларда иштирок этиш учун видеоқўнғироқ қилгани учун жазолаган.
Аввалроқ “Биринчи канал”даги воқеадан кейин Овсянниковага нисбатан терговга қадар текширув бошлангани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 март куни кечқурун Россиянинг “Биринчи канал”и ходими Марина Овсянникова “Время” кўрсатуви жонли эфирида урушга қарши плакат билан студияга кириб борди. Янгиликлар эълони пайтида у “No war. Урушни тўхтатинг. Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда. Руслар урушга қарши”, деб ёзилган плакат билан кадрга тушди. Овсянникова режиссёрлар бошқа кадрни қўйиб юбормагунча эфирда бир неча бор “Урушни тўхтатинг! Уруш керакмас!”, деб такрорлаган.
LiveБарчаси